Хурматли инвесторлар!

August 2, 2018, 12:54

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги таркибидаги «Узтрейд» АЖ маҳаллий ва ҳорижий инвесторларга сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва чорвачиликни ривожлантиришга ихтисослашган «Milk Foods» чорвачилик комплексининг устав фондидаги улушлар реализациясини ва инвестор жалб қилишни таклиф қилади.

Етакчи Европа мамлакатлари чорвачилик фермалари лойиҳаси асосида қурилган (500 бош чорва молларига мўлжалланган) ва Европа компанияларнинг сутни қайта ишлаш теxникалари, замонавий асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Чорвачилик комплексининг майдони 10 гектар, шу жумладан,  қишлоқ xўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ем-ҳашак базаси учун ер майдони 524 гектарни ташкил этади. «Milk Foods» чорвачилик комплексининг баҳолаш қиймати 26 520 489 930,00 (йигирма олти миллиард беш юз йигирма миллион тўрт юз саксон тўккиз минг тўккиз юз ўттиз) сўмни ташкил қилади, шунингдек бўлиб тўлаш ҳамда давлат ва хусусий сектор кўринишидаги ҳамкорлик имконияти бор.

«Milk Foods» чорвачилик комплекси манзили: Жиззаx вилояти, Ш.Рашидов тумани, Самарканд-Қудуқ СИУ.

Таклифлар қуйидаги телефон ва электрон почта орқали қабул қилинади:

Маъсул шахс: Абдувохидов Одил

Тел. рақами: +998 71 238-97-06

Email: o.abduvokhidov@uzte.uz